歌曲 / 歌词

Men sensiz

Shahzod NazarovListen on Apple Music

歌词

Кўксимдаги юрак эдинг, қалбимдаги тилак эдинг,
Сезмасмидинг наҳот, гулим, ахир менга керак эдинг,
Ахир менга керак эдинг.
Орзуйимдан дарак эдинг, сен бошқача, бўлак эдинг,
Ҳаётим йўлларида менга ўзинг керак эдинг,
Ахир менга керак эдинг.
Мен сенсиз кимман айт ахир юрагим оғрир,
Ҳаётим ўзимга бегона.
Мен сенсиз ҳолим паришон, аҳволим ёмон,
Қийнайди дардларим тобора.
Мен сенсиз ёлғон дунёда бахти бечора.
Мен сенсиз кимман айт ахир юрагим оғрир,
Ҳаётим ўзимга бегона.
Мен сенсиз ҳолим паришон, аҳволим ёмон,
Қийнайди дардларим тобора.
Мен сенсиз ёлғон дунёда бахти бечора.
※※※※※※※※※※※※
Севги мени ғаниматим, ёнди бугун ҳаловатим,
Бу нигоҳлар беҳарорат, сенла кетди ҳароратим,
Сенла кетди ҳароратим.
Айрилдими мангу юзлар? Айро этди қандай сўзлар?
Бу дунёга икки бора, келмас эдик ахир бизлар,
Келмас эдик ахир бизлар.
Мен сенсиз кимман айт ахир юрагим оғрир,
Ҳаётим ўзимга бегона.
Мен сенсиз ҳолим паришон, аҳволим ёмон,
Қийнайди дардларим тобора.
Мен сенсиз ёлғон дунёда бахти бечора.
Мен сенсиз кимман айт ахир юрагим оғрир,
Ҳаётим ўзимга бегона.
Мен сенсиз ҳолим паришон, аҳволим ёмон,
Қийнайди дардларим тобора.
Мен сенсиз ёлғон дунёда бахти бечора.
※※※※※※※※※※※※
Мен сенсиз кимман айт ахир юрагим оғрир,
Ҳаётим ўзимга бегона.
Мен сенсиз ҳолим паришон, аҳволим ёмон,
Қийнайди дардларим тобора.
Мен сенсиз ёлғон дунёда бахти бечора.

更多歌手作品

专辑信息

Men sensiz →
  1. Men sensiz